22.09.2023 17:15
Дўстларига очиқ юз билан йўлиқади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
Мана шуларнинг ҳаммасидан кейин чинакам мусулмонга қалби тоза, дили пок, очиқ юзли бўлиш ярашади, у дўстига ҳилол каби табассум билан йўлиқади, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ҳеч бир яхшиликни ҳақир санама, гарчи у биродарингнинг юзига очиқ юз билан йўлиқиш бўлса ҳам” (Муслим ривояти)
Табассумли юз Ислом ундаган ва эгасига ажрни касб қилиб берадиган солиҳ амаллар қаторига қўшган гўзал ахлоқдир. Зеро, очиқ юз тоза қалбнинг ойнасидир, энди бу софликни ҳам ичда, ҳам ташида бўлиши эса Исломнинг чин мусулмонларда бўладиган хулқларидандир.